“Пахтакор” стадионининг савдоси тўхтатилди
Спорт
−
19 Январь
10736“Пахтакор футбол клуби” МЧЖнинг стадиони сотуви 2 кун ўтибоқ тўхтатилди. Бу ҳақда Давактив агентлиги ўз расмий сайтида маълум қилди.
”Ўтган давр мобайнида жамоатчилик томонидан билдирилган фикрларни ўрганган ҳолда, “Пахтакор футбол клуби” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши бўйича оммавий савдо жараёнлари вақтинчалик тўхтатилганлиги маълум қилинади”, дейилади манба хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 16 январь куни Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий веб-сайтида “Пахтакор футбол клуби” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши сотувга қўйилгани хабар қилинганди.
Унга кўра, клубни сотиб оладиган харидор кейинчалик қуйидаги талабларга риоя қилиши кераклиги айтилган:
- футбол клубининг фаолиятини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва халқаро даражага олиб чиқиш;
- футбол клуби балансидаги барча спорт объектларидан, шу жумладан, футбол майдонидан фақатгина спорт фаолияти йўналишларида фойдаланиш;
- “Пахтакор” футбол клуби академияси фаолиятини сақлаб қолиш ва ривожлантириш.