Путин ва Лукашенко яқин кунларда учрашади – Лавров
Олам
−
02 Сентябрь 2020
6027Россия ва Беларусь Президентлари Владимир Путин ва Александр Лукашенко яқин икки ҳафта ичида Москвада учрашадилар. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Беларусь Ташқи ишлар вазири Владимир Макей билан кенг доирадаги учрашувни очиш жараёнида маълум қилди.
"Икки мамлакат Президентларининг учрашуви яқин икки ҳафта ичида Россия пойтахтида бўлиб ўтиши эълон қилинди", дейди у.
Лавров таъкидлаганидек, бу учрашув Россия ва Беларусь Иттифоқи давлатлари ўртасидаги тенг ҳуқуқли, ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантириш учун катта хизмат қилади.
Макей бир кунлик иш сафари билан Москвада бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Лукашенко жорий йилнинг 25 август куни Владимир Путинга қўнғироқ қилиб, мамлакатдаги мавжуд вазият ҳақида маълумот берганди. Биргина август ойининг охирги икки ҳафтасида Путин ва Лукашенко 4 маротаба телефон суҳбатини ўтказдилар.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 9 август куни Беларусда навбатдаги президентлик сайлови бўлиб ўтди. Сайлов натижаларига кўра, Лукашенко яна Президент лавозимини эгаллади. Бунинг ортидан мамлакат бўйлаб Лукашенкога қарши намойишлар бошланди.
Рушанабону Султонова