Озарбайжонда “Sputnik” фаолияти ҳам тўхтатилди
Олам
−
24 Февраль 5092 1 дақиқа
“Russia Today” медиа гуруҳининг Озарбайжондаги ваколатхонаси (Sputnik Озарбайжон) ўз фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ойхон Ҳожизода “Report” ахборот агентлигининг сўровига жавобан маълум қилди.
Унга кўра, Россия компанияси Озарбайжонда фақат битта мухбир учун аккредитация олиши мумкин. Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳозирча маълумотга изоҳ бермади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон ҳукумати BBC Озарбайжон хизматининг Бакудаги офисини ёпишни талаб қилганди. BBC журналистлари вазиятга ойдинлик киритилгунга қадар Бакудаги фаолиятини тўхтатган, бироқ BBC озарбайжон тилида хабар беришни давом эттириш ниятидалигини билдирган. BBCʼга кўра, компания Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигининг оғзаки буйруғидан сўнг офисни вақтинча ёпиш бўйича “мажбурий қарор” қабул қилган. Бир қатор медиакорпорация вакиллари ушбу қарорни “матбуот эркинлигини чеклаш”, дея баҳолаган. Шунингдек, мамлакатда олдинроқ Америка халқаро тараққиёт агентлиги USAID офиси, шунингдек, Россиянинг “Россотрудничество” ташкилоти ёпилганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь