“Толибон” журналистларни тўлиқ аккредитациядан ўтказишни режалаштиряпти
Олам
−
04 Апрель 2023
3118“Толибон” муваққат ҳукумати Афғонистонда журналистларни тўлиқ аккредитациядан ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Sputnik Афганистан” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, “Толибон”нинг Ахборот вазирлиги раҳбари Хайруллоҳ Хайрхоҳ сўнгги йиғилишида барча афғон журналистлари департаментнинг маълумотлар базасига киритилиб, тегишли сертификатлар олишга қарор қилган.
Келтирилишича, мамлакатда Ахборот вазирлиги журналистика соҳасини ягона тартибга солувчи орган ҳисобланади. Бошқа идоралар вазирликни четлаб ўтиб, унинг ишларига аралашиш ҳуқуқига эга эмас. Шу сабабли мамлакатдаги оммавий ахборот воситаларига тегишли барча масалаларни Ахборот вазирлиги ҳал қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг декабрь ойида “Толибон” муваққат ҳукумати тарафдорлари Қобулдаги аёллар намойишларини ёритган уч журналистни ҳибсга олган эди. Шунингдек, ҳаракат Афғонистонда аёлларнинг телевидениеда фаолият кўрсатишини тақиқламоқчи бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь