Озарбайжонда BBC фаолияти тўхтатилди

Олам

image

Озарбайжон ҳукумати BBC Озарбайжон хизматининг Бакудаги офисини ёпишни талаб қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, BBC журналистлари вазиятга ойдинлик киритилгунга қадар Бакудаги фаолиятини тўхтатган, бироқ BBC озарбайжон тилида хабар беришни давом эттириш ниятидалигини билдирган. 

BBC'га кўра, компания Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигининг оғзаки буйруғидан сўнг офисни вақтинча ёпиш бўйича “мажбурий қарор” қабул қилган. Бир қатор  медиакорпорация вакиллари ушбу қарорни “матбуот эркинлигини чеклаш”,  деб баҳолаган.

“Биз матбуот эркинлигини чекловчи бу чорадан чуқур афсусдамиз. Бу Озарбайжондаги воқеаларни ёритиш бўйича ишимизни, мамлакатимиз ичидаги ва ташқаридаги томошабинлар билан бўлган муносабатимизни жуда қийинлаштиради”, дейди BBC вакили.

Маълумот учун, BBC Озарбайжонда 1994 йилдан буён фаолият юритиб келади. Озарбайжон расмийлари ҳозирча бу талаб бўйича расмий изоҳ бермаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Озарбайжонда Америка халқаро тараққиёт агентлиги USAID офиси, шунингдек, Россиянинг “Россотрудничество” ташкилоти ёпилганди.

Моҳимбегим Маъруфалиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Озарбайжон BBC

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг