Озарбайжон Арманистон томонидан ўққа тутилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Арманистон Қуролли Кучлари Озарбайжон армиясининг давлат чегараси ҳудудидаги позицияларини ўққа тутди. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берган. 

Маълумотларга кўра, Озарбайжон позициялари Арманистоннинг Юхари Шоржа қишлоғида жойлашган позициялардан бир неча соат давомида ўққа тутилган.

“Душманнинг ўқ отиш нуқталарини бостириш учун тегишли жавоб чоралари кўрилди. Кўрсатилган йўналишдаги вазият барқарор ва Озарбайжон Қуролли Кучлари бўлинмалари томонидан тўлиқ назорат остида”, дейилади хабарда. 

Ўз навбатида, Арманистон Мудофаа вазирлиги чегаранинг шимолий йўналишида Озарбайжон позициялари ўққа тутилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Вазирлик Озарбайжон Мудофаа вазирлиги томонидан тарқатилган маълумотни дезинформация деб атаган. Қайд этилишича, Арманистон-Озарбайжон чегарасида вазият нисбатан барқарор ва у Арманистон Қуролли Кучлари назорати остида. 

Эслатиб ўтамиз, охирги марта 5 дан 6 февралга ўтар кечаси қуролланган арман гуруҳи Озарбайжон ҳарбийларини ўққа тутганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Арманистон

Баҳолаганлар

233

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг