Озарбайжон ва Арманистон ўртасида яна отишма бўлди

Олам

image

5 дан 6 февралга ўтар кечаси қуролланган арман гуруҳи Озарбайжон ҳарбийларини ўққа тутган. Ҳолат юзасидан Озарбайжон Мудофаа вазирлигининг расмий баёноти эълон қилинди. 

Вазирлик маълумотига кўра, ҳужум бугун, 6 февраль куни тунда, соат 00:12 – 02:12 лар оралиғида содир бўлган. 

Билдирилишича, Россия ҳарбийлари вақтинчалик жойлаштирилган Тертер вилоятининг Гапанли қишлоғи атрофидаги озар аскарларига қарата қуролланган арман гуруҳи ўқ уза бошлаган. 

Ҳужумга қарши Озарбайжон ҳарбийлари жавоб чораларини кўрган ва ўртада отишма содир бўлган. 

“Отишма оқибатида тинч аҳоли ва ҳарбийлар орасидан яраланганлар йўқ”, дейилади вазирлик баёнотида.

Отишма давомида Гапанли қишлоғидаги аҳолига тегишли бўлган бинолардан бири зарарлангани айтилмоқда.

Воқеа ҳақида ҳудудга жойлаштирилган Россия ҳарбий контингенти қўмондонлиги ҳамда Россия-Туркия қўшма мониторинг марказига маълум қилинган.

Арманистон томони ҳозиргача воқеа юзасидан расмий баёнот билан чиққани йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

281

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг