Озарбайжон Арманистон билан чегарадаги бир қанча тепаликларни назоратга олди
Олам
−
30 Март 2023
3665Озарбайжон Қуролли кучлари бўлинмалари Арманистон билан чегарадош Лочин вилоятидаги бир қанча тепалик ва ҳудудларни назорат остига олди, бунга Қорабоғни Арманистон билан боғловчи янги йўлнинг фойдаланишга топширилиши сабаб бўлди. Бу ҳақда бугун, 30 март куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
“Янги Лочин йўлининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан бир қанча устун баландликлар, асосий ва ёрдамчи йўллар, шунингдек, Лочин туманининг Жағозур ва Забуҳ қишлоқлари орасидаги кенг чегара ҳудуди назоратга олинди”, дейилади вазирлик матбуот хизмати баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Озарбайжон армияси бўлинмалари Арманистон томонидан қурол-яроғ ва ўқ-дориларни Озарбайжон ҳудудига ноқонуний олиб ўтиш учун фойдаланилган тупроқ йўлларни ўз назоратига олган эди.