Озарбайжон Қорабоғдаги тупроқ йўлларни ўз назоратига олди
Олам
−
26 Март 2023
6250Кеча, 25 март куни Озарбайжон армияси бўлинмалари Арманистон томонидан қурол-яроғ ва ўқ-дориларни Озарбайжон ҳудудига ноқонуний олиб ўтиш учун фойдаланилган тупроқ йўлларни ўз назоратига олди. Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида маълум қилинди.
“Сўнгги кунларда Россия тинчликпарвар контингенти вақтинча жойлаштирилган Озарбайжон ҳудудига Арманистон қуролли кучлари учун ишчи кучи, ўқ-дорилар, миналар, шунингдек, бошқа ҳарбий техникаларни ташиш фаоллашди. Бундан ташқари, арманларнинг Лочин йўли шимолидан ўтувчи Хонкенди-Халфали-Туршсув ва Хонкенди-Косалар-Мирзалар-Туршсу йўналишида йўл қуриш бўйича ноқонуний ишлари тегишли кузатув ускуналари орқали қайд этилди. Озарбайжон томонининг кўплаб мурожаатлари ва бу борадаги муҳокамаларга қарамай, қурол-яроғ ва бошқа ҳарбий техниканинг олиб ўтилишига йўл қўймаслик бўйича зарур чоралар кўрилмади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Арманистонни минтақадаги вазиятни кескинлаштирувчи провокацион ҳаракатлар ва баёнотлардан тийилиб, Озарбайжоннинг ички ишларига аралашмасликка, ўз мажбуриятларини бажаришга, халқаро ҳамжамиятни чалғитиш уринишларини давом эттирмасликка чақирган.
“Арманистон томонининг сўнгги провокациялари Озарбайжоннинг суверен ҳудудларида ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш учун Лочин йўлининг охирги қисмида Озарбайжон ва Арманистон ўртасида чегара пункти ва назорат-ўтказиш пунктини ташкил этиш зарурлигини кўрсатмоқда”, дейилади ТИВ баёнотида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь