Ойбек Қосимов ОФКда лавозимга тайинланди
Спорт
−
24 Март 2023
10704Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов ОФК Юридик қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ўз таркибидаги қўмиталарининг ваколат муддати 2023-2027 йилларни ташкил этувчи янги таркибини эълон қилган. Аҳамиятлиси, унда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Омилович Қосимов ОФК Юридик қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Шунингдек, яна 5 нафар ўзбекистонлик мутахассис Конфедерациянинг турли қўмиталари аъзолигига қабул қилинди.
“Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ойбек Қосимов ва бошқа юртдошларимизни янги лавозимга тайинланганлари билан муборакбод этиб, уларнинг келгуси фаолиятида ҳам янги муваффақиятлар тилайди”, дейилади МОҚ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МОҚ раисининг биринчи ўринбосари, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ОФК Ижроия қўмитасининг Марказий Осиё минтақаси бўйича аъзолигига сайланиб, ташкилотнинг Ҳакамлар Қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланган эди.