Эрматов янги лавозимга тайинланди
Спорт
−
12 Март 2023 22009 1 дақиқа
Осиё футбол конфедерацияси ҳузуридаги қўмиталарига ваколат муддати 2023-2027 йилларни ташкил этувчи тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, ташкилотнинг Ҳакамлар қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига ОФК Ижроия қўмитаси вакили, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов номзоди тасдиқланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 февраль куни Равшан Эрматов Осиё футбол конфедерацияси Ижроия қўмитасининг Марказий Осиё минтақаси бўйича вакили сифатида сайланганди. 2019 йилда ҳакамлик фаолиятини тугатган Эрматов ўша йилнинг ўзидаёқ ЎФА вице-президенти этиб тайинланган.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь