ОТМлар учун қабул квоталари тасдиқланди
Жамият
−
26 Июль 16164 2 дақиқа
2025-2026 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига қабул параметрлари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Янги ўқув йилида бакалавриат йўналиши бўйича давлат ОТМларига уч хил таълим шаклида қабул амалга оширилади. Жумладан, кундузги таълим шакли бўйича 148 400 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинади.
Кундузги таълим учун ажратилган ўринлар таълим тилига кўра қуйидагича тақсимланган:
- ўзбек тилида – 124 339 та;
- рус тилида – 19 125 та;
- қорақалпоқ тилида – 4 121 та;
- қозоқ тилида — 375 та;
- тожик тилида – 305 та;
- қирғиз тилида – 75 та;
- туркман тилида – 65 та.
Кечки таълим шакли учун 28 732 та ўрин белгиланган:
- ўзбек тилида – 25 563 та;
- рус тилида – 2 477 та;
- қорақалпоқ тилида – 437 та.
Масофавий таълим шаклида бакалавриат учун 18 195 та ўрин ажратилган:
- ўзбек тилида – 16 000 та;
- рус тилида – 1 780 та;
- қорақалпоқ тилида – 415 та.
Магистратуранинг кундузги таълим шаклида 20 210 та ўрин белгиланган бўлиб, шундан:
- ўзбек тилида – 17 263 та;
- рус тилида – 2 947 та.
Кечки магистратура учун 1 319 та ўрин ажратилган:
- ўзбек тилида – 1 107 та;
- рус тилида – 138 та;
- қорақалпоқ тилида – 74 та.
Масофавий магистратурада 420 та ўрин белгиланган:
- ўзбек тилида – 352 та;
- рус тилида – 53 та;
- қорақалпоқ тилида – 15 та.
Жами ҳолда, бакалавриат ва магистратура йўналишлари учун 45 422 та давлат гранти ажратилган. Шунинг 35 500 таси бакалавриатга қабул қилинган талабаларнинг ўқиш харажатларини давлат ҳисобидан қоплашни назарда тутади. Магистратура бўйича эса 9 922 та грант ажратилган.
Бундан ташқари, давлат томонидан қўшимча грантлар ҳам назарда тутилган:
- хорижий ва нодавлат ОТМлар учун – 1 320 та;
- хотин-қизлар учун – 4 000 та;
- чет элдаги ўзбекистонлик ёшлар учун – 30 та.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025/2026 ўқув йили ва келгуси 3 ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари тасдиқлангани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси