ОТМга кириш имтиҳонларининг биринчи кун натижалари эълон қилинди

Local

image

Жорий йилнинг 1 август куни ўтказилган олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синови натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1 август куни тест синовида иштирок этган абитуриентлар ўз натижаларини 2 хил усулда билишлари мумкин:

  • Абитуриентлар учун ташкил қилинган сайтнинг “Натижани олиш” бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.
  • Абитуриентлар ўз балларини махсус Telegram-ботига шунчаки ID-рақам ёки QR-код жўнатиш орқали билиш имконияти яратилди.

Эслатиб ўтамиз, тест синовлари барча ҳудудларда 1 август куни бошланиб, ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва бинолар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 11 кундан 13 кунгача давом этиши ҳақида хабар берилганди.


Tags

OTM

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends