ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Жамият
−
21 Июль 2024
18987Президентнинг 2024 йил 19 июлдаги 36-сонли фармойиши билан 2024/2025 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Унга кўра:
- бакалавр кундузги таълим шаклига – 34 минг 838 нафар;
- магистратура бўйича – 9 минг 365 нафар грант ўринлари ажратилган.
Маълумот учун, жорий йилда квоталар ОТМлар кесимида эмас, балки йўналишлар кесимида ҳамда фақат давлат гранти учун эълон қилинди, тўлов-контракт учун эса йўқ. Бу квоталар сиртқи, кечки ва масофавий таълим шакли учун эмас, аксинча, фақат кундузги таълим шакли учун амалда бўлади.
Батафсил квоталар Давлат қабул комиссияси томонидан тахминан 1 ҳафтада эълон қилиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОТМларга кириш имтиҳонлари бошлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, абитуриентлардан тест синови олинадиган бинолар рўйхати эълон қилинганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь