ОТМ битирувчиларининг деярли 60 фоизи ҳали иш топмади

Жамият

image

ОТМларни битирган 214 минг нафар битирувчидан 126 минг нафари (59 фоизи) ҳали ҳам ишсиз экани маълум қилинди. Бу ҳақда жорий йилнинг 6 август куни бўлиб ўтган Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев маълум қилди.

Билдирилишича, ўтган ўқув йилида ўқишни тугатган 214 минг нафар битирувчининг тўлиқ рўйхати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигидан олинган ва бандликка оид маълумотлар базаси билан солиштирилган. Шундан 88 минг нафари (41 фоизи) шартнома асосида корхона ва ташкилотларга қабул қилинган.

“126 минги (59 фоизи) ҳали иш тополгани йўқ. Ишсиз битирувчиларни тамомлаган соҳа йўналишлари бўйича бўш иш ўринларига мос келиши имкониятини солиштириб чиқдик, таҳлил қилдик. 95 минг нафар битирувчини 102 минг бўш иш ўрнига ишга жойлаштириш имконияти борлиги аниқланди. Ҳозирги кунда ҳар бир битирувчини туман, шаҳар кесимида ўзи турадиган жойига қараб (агар пойтахтда иш излаётган бўлса, пойтахтда) август-сентябрь ойларида ишга жойлаштириш устида иш олиб бормоқдамиз”, дейди у.

Беҳзод Мусаевнинг айтишича, ҳозирда мамлакатда 358 мингта бўш иш ўринлари рўйхатга олинган бўлиб, улардан 112 мингтаси олий маълумотга эга бўлишни талаб қилади.

Бўш иш ўринларининг умумий сонидан 81 мингтаси давлат органларида, 277 мингтаси эса хусусий секторда. Энг кўп ўринлар қуйидаги соҳаларда кузатилади:

  • хизмат кўрсатиш – 96 минг;
  • таълим – 56 минг;
  • саноат ва ишлаб чиқариш – 57 минг;
  • қишлоқ хўжалиги – 48 минг;
  • қурилиш – 32 минг;
  • соғлиқни сақлаш – 26 минг;
  • молия ва суғурта – 5 минг;
  • алоқа ва ахборот технологиялари – 7 минг;
  • маданият – 4 минг.

Шунингдек, йилнинг иккинчи ярмида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрилади. Улар ўз ичига қишлоқ хўжалиги, қурилиш, туризм, хизмат кўрсатиш каби соҳаларни қамраб олади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made