ОТБ Ўзбекистонга яна 93 млн доллар қарз беради

Жамият

image

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда ишсизликни қисқартиришга қаратилган лойиҳа учун 93 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратишни маъқуллади. 

Қайд этилишича, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган лойиҳага кўра, 60 минг фуқаро, шу жумладан, 48 минг банд бўлмаган аҳоли ўз касбий кўникмаларини яхшилаш имкониятига эга бўлади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги лойиҳа бош ижрочиси вазифасини бажаради.

Аввалроқ, Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга “Барқарор гидроэнергетика” лойиҳаси доирасида 60 млн, миллий йўллар тармоғининг муҳим нуқталарида хавфсизликни оширишга 274,2 млн, электр энергетика соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш учун 200 млн доллар, соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизматини модернизация қилиш ҳамда жиҳозлаш учун 100 млн доллар, коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун 500 млн доллар кредит ажратганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи 20,8 миллиард доллар эквиваленти ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,8 фоизни ташкил этган.


Мақола муаллифи

Теглар

қарз ОТБ

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг