Ўзбекистон ОТБдан яна 200 млн доллар кредит олади

Жамият

image

Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкидан яна 200 миллион AҚШ доллари миқдорида кредит олади. Олинган кредит маблағлари электр энергетика соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишга сарфланади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергетика соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси бюджетини қўллаб-қувватлаш учун Осиё тараққиёт банкининг 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредитини жалб қилиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида белгиланган.

Мазкур ҳужжат лойиҳасида келтирилича, 200 миллион АҚШ доллари миқдори 3 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 15 йил муддатда қайтариш шарти билан ажратилади. ОТБ маблағларни 2020 йил 28 сентябрда ажратади.

ОТБ кредити Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети харажатларини ҳамда қисман “Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини (кейинги ўринларда – лойиҳа) молиялаштириш учун ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, ОТБ томонидан ажратилган кредитдан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилиши юзасидан ижро этувчи орган ҳисобланади.

ОТБ асосий кредитини сўндириш, шунингдек улар бўйича фоизлар, мажбурият учун тўловларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Молия вазирлиги электр энергетикаси соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда бюджетни қўллаб-қувватлаш учун ОТБ томонидан ажратилган кредит ҳисобидан “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига лойиҳани молиялаштиришга 82 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни, ўн беш йил муддатга уч йиллик имтиёзли даври билан олти ойлик ЛИБОР+1,25 фоиз) тўлаш шарти билан кредит ажратади.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг