ОТБ ва ОИИБ Ўзбекистонга 200 млн доллар қарз беради

Жамият

image

Бугун, 13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов видеоконференцалоқа орқали Осиё тараққиёт банки (ОТБ) президенти Масацугу Асакава билан музокаралар ўтказди.

Суҳбат чоғида ОТБ Президенти Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизматини модернизация қилиш ҳамда жиҳозлаш учун 100 млн доллар миқдорида янги кредит ажратилишини маълум қилди. Кредит жорий йилнинг август ойи бошида маъқулланиши кутилмоқда.

Шунингдек, ушбу лойиҳани амалга ошириш учун биргаликда молиялаштириш асосида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг (ОИИБ) 100 млн долларлик маблағлари жалб этилиши маълум қилинди.

Музокаралар якунида ОТБ билан амалдаги Ҳамкорлик дастури доирасидаги фаол ҳамкорликни давом эттириш ва 2021-2023 йилларга мўлжалланган янги Дастур бўйича келишиш ишларини бошлаб юборишга қарор қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

кредит ОТБ ОИИБ

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг