Ўзбекистоннинг ташқи қарзига яна миллиардлар қўшилди
Жамият
−
11 Декабрь 2020
18363Ўзбекистоннинг давлат қарзи йилдан-йилга ортиб бормоқда. Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи 20,8 миллиард доллар эквиваленти ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,8 фоизни ташкил этган. Бу ҳақда Молия вазирлигининг 2020 йил III чораги бўйича Ўзбекистон давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳида келтириб ўтилган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойида давлат ташқи қарзи 2,8 миллиард доллар ёки йил бошига нисбатан 18 фоизга ошиб, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига 18,5 миллиард долларга ёки ялпи ички маҳсулот хажмига нисбатан 32,8 фоизга етган.
Молия вазирлигининг маълум қилишича, шундан:
• Ҳукумат номидан жалб қилинган ташқи қарз – 12,7 миллиард доллар;
• Ҳукумат кафолатлаган ташқи қарз – 5,8 миллиард доллар.
Давлат ички қарзи дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 23,6 триллион сўм (2,3 миллиард доллар) ёки ялпи ички маҳсулот хажмига нисбатан 4 фоизни ташкил этган.
Шундан:
• Ҳукумат номидан жалб қилинган ички қарз – 4,7 триллион сўм (0,4 миллиард доллар);
• Ҳукумат кафолатлаган ички қарз – 18,9 триллион сўм (1,9 миллиард доллар).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2021 йилда Ўзбекистоннинг жами давлат қарзи 28,4 миллиард АҚШ долларига етиши кутилаётгани маълум қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь