ОТБ Ўзбекистонга яна $150 млн қарз беради

Жамият

image

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 150 млн АҚШ доллари миқдорида қарз ажратади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг жорий йилнинг 27 сентябрь куни қабул қилинган “"Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришига мос ҳолда бошқариш" лойиҳасини Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасида 2022 йил 24 июнда имзоланган Битимга мувофиқ 25 йил муддатга, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли давр билан 150 млн АҚШ доллари миқдорида қарз ажратилиши назарда тутилган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 194,9 млн АҚШ долларини ташкил этади, шу жумладан Ўзбекистоннинг ҳиссаси 40,2 млн АҚШ доллари эквивалентида, шундан 26,6 млн АҚШ доллари республика бюджети ҳисобидан ҚҚСни қоплаб бериш ва божхона божидан озод этиш шаклида бўлади.

Осиё тараққиёт жамғармасидан 3 млн АҚШ доллари, Осиё тараққиёт банкининг Юқори технологиялар жамғармасидан 0,3 млн АҚШ доллари ажратилади, фермер хўжаликлари улуши эса 1,38 млн АҚШ долларини ташкил қилади.

Лойиҳани амалга ошириш даврида (7 йил –2022-2029 йиллар) “вақтинча олиб кириш” божхона режимига расмийлаштирилган махсус техникалар, механизмлар ва технологик ускуналар божхона божлари ва солиқ тўловларидан шартли озод этилади.

Лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида амалга оширилади.

Сув хўжалиги вазирлиги - лойиҳани амалга ошириш, қарз ва грант маблағларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш, шунингдек, барча мақсадли кўрсаткичларига эришилишини таъминлаш юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади. Лойиҳани бошқариш ва мувофиқлаштириш функциялари Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказига юкланади.

Осиё тараққиёт банкининг қарзини сўндириш, шунингдек, фоиз, қарз бўйича комиссия ва бошқа тўловлар билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистоннинг Республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

•    “Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришига мос ҳолда бошқариш” лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари, шунингдек “Жондор” ва “Боботоғ” сублойиҳаси бўйича;
•    “Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришига мос ҳолда бошқариш" лойиҳаси учун Осиё тараққиёт банкидан жалб этиладиган қарз бўйича асосий қарзни қайтариш ва фоизлар тўлашнинг прогноз жадвали.


Мақола муаллифи

Теглар

кредит Осиё тараққиёт банки

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг