Отаси коронавирусдан вафот этган режиссёр оиласи билан санаторийга ётқизилди
Жамият
−
18 Июль 2020
16640Бутун оиласи коронавирусга чалинган кинорежиссёр Сарвар Каримов Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги “Нуроний” санаторийсига жойлаштирилди.
“Мени, акамни ва синглимни Юнусободдаги Нуроний санаторийсига олиб келиб жойлашди. 8 та қаватга битта инфекционист ва иккита терапевт бор экан. Бечораларнинг аҳволи бизникидан бадтар”, дейди режиссёр.
Каримов санаторийдаги шароитлар ҳақида гапириб, шифокорлар, уколлар ва зарур ускуналар йўқлигини ҳам қўшиб ўтган.
“Сабр қилишдан бошқа иложимиз ҳам йўқ”, дея сўзига якун ясаган Сарвар Каримов.
Аввалроқ, режиссёр отаси коронавирусдан вафот этганини маълум қилиб, расмийларнинг гапларига ишониб бўлмаслигини айтиб чиққанди.
LiveБарчаси