Расмийларнинг барча гапи ёлғон – Режиссёр отаси коронавирусдан вафот этганини маълум қилди
Маданият-санъат
−
17 Июль 2020
37856Ўзбекистонлик таниқли ёш режиссёр Сарвар Каримов 63 ёшли отаси уйида бир ҳафта даволаниб, коронавирусдан вафот этганини маълум қилди.
“Бугун дадам қазо қилдилар. Коронавирусдан. Лекин ташҳис қўйилмади. Бир ҳафта уйда даволадик. 103 га телефон қилсак, беморнинг иситмаси бўлса, келолмаймиз дейишди. Уларни ҳам тушунаман, на дориси бор, на ҳимоя воситаси. Расмий статистикага ишонманг, ўзингиз ва яқинларингизни асранг.
Ишонманг, расмийларнинг барча гапи ёлғон. Ишонч рақамларига телефон қилиб тушиб бўлмайди, тушсангиз ҳам бошқа рақамни бериб юборади. Биз дадамизга бир ҳафта тез ёрдам чақиролмадик. Ахийри ўпкаларига ўтиб кетиб, жонлари узилди. 63 ёшда эдилар. 10 кун аввал соппа-соғ эдилар.
Бу гапларни ёзишимдан мақсад – давлат ёрдамидан умидингизни узинг. Кўчага чиқманг, айниқса, катталарни эҳтиёт қилинг. Ҳозир бутун оиламиз COVID-19 га чалинганмиз (расмий). Ўзимизни ўзимиз даволаяпмиз, чунки бошқа илож йўқ. Дуо қилинглар, тузалиб кетайлик. Аллоҳ шифо берсин ҳаммамизга”, деб ёзди Сарвар Каримов.
Аввалроқ, яна бир санъат вакили хонанда Каниза коронавирусга чалингани ҳақида маълум қилганди. У уйда даволанаётгани ва соғлиқни сақлаш тизими ходимларидан ёрдам ололмаганини айтиб, шикоят қилганди.
LiveБарчаси