ССВ, Давлат қаерга қараяпти? - Хонанда Каниза коронавирусга чалинганини очиқлади (видео)
Маданият-санъат
−
17 Июль 2020
116123Ўзбек шоу-бизнеси вакили хонанда Каниза коронавирусга чалинди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Хонанда уйда даволанаётганини айтиб, соғлиқни сақлаш тизимидан норозилигини билдирган. Негаки, фуқароларга маслаҳат бериш учун ишга туширилгани айтилган Call-марказлар хонандани сарсон қилган.
“Соғлиқни сақлаш вазирлиги қаерга қараяпти билмадим. “Скорый”га телефон қиляпмиз, ит битга буюриб ётибди. Call-марказга тушдингиз, 1105 га телефон қилинг, дейди. Унга телефон қилсак, 1003 га телефон қилинг дейди. Униси бунга, буниси унга, охири 103 га телефон қилинг дейди. Лекин тез ёрдам келмайди. Ўлсанг, ўлаверакан. Давлат, вазирлик қаерга қараяпти?”, дея тизимнинг нобоплигидан шикоят қилган Каниза.
У коронавирусга тестни пул тўлаб топшириш бефойда эканини, фақатгина бурун ва томоқдан олинадиган суртмада аниқ жавоб чиқариб берилишини айтиб ўтган.
“Тестга бориб, топшириб юрманглар. Топширсангиз бурун ва томоқдан топширинг. Аниқ жавоб чиқар экан. Биз топширганимизда коронавирус чиқмади, қайтанги 350 минг пулингиз кетаркан. Кейин амаллаб топдик (бурун ва томоқдан олинадиган тест – таҳр.) уни ҳам. Ҳар жойда эмас экан, кўп жойлардан олиб ташланган” дейди хонанда тест топшириш тизими яхши йўлга қўйилмаганидан нолиб.
Хонанда шоу-бизнеснинг бошқа вакиллари ҳам коронавирусга чалинганини айтиб, аниқ исмларга тўхталиб ўтмаган. У барчага саломатлик тилаб, карантин қоидаларига риоя қилишга чақирган.
“Соғ бўлинглар. Карантинга риоя қилинглар. Дориларни олиб, даволанаётганимда 8-куни жудаям мазам қочяпти. Ўзимни бошқара олмаяпман. “Скорый”да хўжа кўрсинга ўтирганларга инсоф берсин”, дея сўзини якунлаган хонанда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь