Канизани ҳақорат қилган талаба жаримага тортилди (видео)
Маданият-санъат
−
19 Июль 2023
13574Хонанда Канизани Instagram орқали ҳақорат қилган қашқадарёлик талаба судланди ва 6 миллион 600 минг сўм жаримага тортилди. Иш Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида кўриб чиқилди.
Хонанданинг сўзларига кўра, йигит уни бир ой давомида тинимсиз ижтимоий тармоқлар орқали ҳақоратлаб келган.
“Ғурури бор инсон оиласини, ота-онасини ёки боласини гапиргандан кейин “паққиллаб” кетадида”, деди Каниза.
Талаба маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилди ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари миқдорида жаримага тортилди. Шунингдек, суд маълумотларига кўра, агар айбланувчи белгиланган жаримани 15 кун ичида тўласа, унинг 50 фоизидан озод бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Каниза ушбу иш бўйича Президент чиқарган айрим қарорлар кучга кирмагани, уни баъзи масъул ходимлар назарга илмаётгани ҳақида гапириб, ижтимоий тармоқларга видео жойлаган эди. Шундан сўнг иш кўриб чиқилган ва судга оширилган.
Севара Ҳусниддинова
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15