Отабек Умаров номидан спортчиларга фейк хабарлар юборилмоқда – МОҚ

Жамият

image

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров номидан бир қатор таниқли спортчилар ҳамда спорт ҳамжамияти вакилларига хабарлар юборилмоқда. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси огоҳлантириш билан чиқди.

Қайд этилишича, ушбу хабарлар фейк аккаунтлар томонидан тарқатилмоқда ва бу фирибгарликка уриниш ҳисобланади.

“Ўзбек спортига оид барча хабар ва баёнотлар фақатгина Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг расмий ахборот ресурслари ёки федерация ҳамда ассоциациялар орқали эълон қилинади”, дейилади хабарда.

Шу муносабат билан бундай хабарларга ишонмаслик, уларга жавоб бермаслик, шахсий маълумотларни тақдим этмаслик ҳамда шубҳали аккаунтларни зудлик билан блоклаб, уларга нисбатан шикоят юбориш сўралади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида номаълум шахс осон йўл билан пул топиш мақсадида Telegram мессенжерида вилоятдаги нуфузли ташкилот раҳбари номидан сохта аккаунт очгани аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Отабек Умаров фейк хабар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг