Ота-она қарамоғисиз қолган 3 нафар бола Россиядан қайтарилди

Жамият

image

Кеча, 29 апрель куни Россиянинг Москва шаҳридаги “Алтуфьево” ижтимоий-реабилитация маркази ходимлари ҳамроҳлигида Ўзбекистонга уч нафар вояга етмаган фуқаро қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
 
Қайд этилишича, ушбу ташаббус Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ўртасидаги мувофиқлаштирилган ҳамкорлик натижасида амалга оширилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида болалар учун барча зарур шароитлар яратилган. Тиббий кўрикдан ўтказиш ва психологик ёрдам кўрсатиш ишлари тезкор тарзда йўлга қўйилган. 

“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан болаларнинг яқин қариндошлари аниқлаб, уларни оила бағрига қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилди”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, 2024 йилдан ҳозирги вақтга қадар 40 нафардан ортиқ вояга етмаган Ўзбекистон фуқаролари республикага олиб келиниб, оилавий муҳитга қайтарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерациясининг Астрахан вилоятида икки енгил автомобиль тўқнашуви туфайли содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ота-онаси ҳалок бўлган 11 ёшли бола Ўзбекистонга қайтарилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг