Остона Арманистон ва Озарбайжон музокаралари учун майдонга айланишга тайёр – Тўқаев
Олам
−
09 Сентябрь
2271Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Остона шаҳридан Арманистон ва Озарбайжон ўртасида тинчлик шартномаси бўйича музокаралар майдони сифатида фойдаланишни таклиф қилди. Бу ҳақда у бугун, 9 сентябрь куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқоти чоғида маълум қилди.
Суҳбатда Тўқаев Алиевни Озарбайжонда парламент сайловлари муваффақиятли ўтгани ва “Янги Озарбайжон” партиясининг ишончли ғалабаси билан табриклади. Алиев табрик учун миннатдорлик билдирди.
Тўқаев, шунингдек, Илҳом Алиевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида иштирок этиши муҳимлигини қайд этган.
Ўз навбатида, Алиев Қозоғистонни озарбайжонлик спортчилар ҳам фаол иштирок этган V Жаҳон кўчманчилар ўйинлари муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади. Шу ойда Қозоғистонда бўлиб ўтадиган Озарбайжон маданияти кунларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар Озарбайжон ва Қозоғистон муносабатларининг стратегик хусусиятини тасдиқладилар. Тўқаев Остона Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги музокаралар учун платформа бўлишга тайёрлигини таъкидлади ва Алиев бунга ижобий муносабат билдирди.
Телефон мулоқоти давомида икки томонлама ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 май куни Озарбайжон ва Арманистон Ташқи ишлар вазирлари Жайҳун Байрамов ва Арарат Мирзоян Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Дўстлик уйида икки томонлама музокара ўтказганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь