Осиё ўйинларида иштирок этадиган футболчилар рўйхати эълон қилинди
Спорт
−
11:04 1307 1 дақиқа
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Терма жамоа таркибидан 23 нафар футболчи ўрин олган. Улар орасида Бельгиянинг “Антверпен” клубида тўп тепаётган Муҳаммадали Ўринбоев ҳам бор.
Ўзбекистон U23 терма жамоасининг Осиё ўйинларидаги таркиби:
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинларининг гуруҳ босқичида Филиппин, Қувайт ва Вьетнамга қарши баҳс олиб боради. Жамоа мусобақадаги биринчи учрашувини жорий йилнинг 15 сентябрь куни Филиппинга қарши ўтказади.
Маълумот учун, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2023 йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган XIX Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, мусобақанинг бронза медалларини қўлга киритган эди.