Осиё Олимпия кенгаши Бош директори Ўзбекистонга келди

Спорт

image

Бугун, 2 октябрь куни Осиё Олимпия кенгаши Бош директори, Бутунжаҳон сув спорти турлари федерацияси (World aquatics) президенти Ҳусайн Ал Мусаллам Тошкентга келди. Мартабали меҳмон сафари давомида Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига олиб борилаётган тайёргарлик билан батафсил танишиб чиқди.

Хусусан, куннинг биринчи ярмида Ал Мусаллам пойтахтда барпо этилаётган Олимпия шаҳарчасида бўлиб, қурилиш ишларининг бугунги ҳолатини ўрганди. 

Шундан сўнг, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида ташкилий ишлар бўйича учрашув ўтказилди. Йиғилишда Тошкент-2025 дирекцияси ходимлари Ўйинларга тайёргарлик юзасидан тақдимотни намойиш қилди.

Учрашувда олиб борилаётган катта ҳажмдаги ҳозирлик, ўйинлар дастурига киритиладиган спорт турлари ва улар ўтказиладиган объектлар, делегацияларнинг тахминий сони, транспорт-логистика масаласи ва шу каби ташкилий мавзулар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Ўз ўрнида, Ҳусайн Ал Мусаллам тақдимот юзасидан фикр билдирар экан, анти-допинг, виза ва авиақатновлар тўғрисида ҳам тўхталиб, ушбу йўналишларни ҳам батафсил ўрганиш кераклиги юзасидан фикр билдирди.

Учрашув якунида мартабали меҳмон ўйинларга тайёргарлик бўйича ўзининг илиқ фикрларини билдирди. Шунингдек, у барпо этилаётган Олимпия шаҳарчаси Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имкониятларини яна бир карра намоён этишини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро волейбол федерацияси президенти Ўзбекистонга келгани хабар қилинганди.

Грассанинг Ўзбекистонга сафари давомида республикада волейбол спорти ривожини янги босқичга олиб чиқиш, уни янада оммалаштириш, маҳаллий мутахассислар малакасини ошириш, Ўзбекистонда волейбол бўйича йирик халқаро мусобақаларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Осиё Ал Мусаллам збекистон Миллий Олимпия қўмитаси Олимпия кенгаши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг