Халқаро волейбол федерацияси президенти Ўзбекистонга келди
Спорт
−
30 Сентябрь
1630Бугун, 30 сентябрь куни Халқаро волейбол федерацияси президенти Ари Грасса Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги хабар берди.
Уни Ички ишлар вазири ўринбосари, Ўзбекистон волейбол федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев, Спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда мамлакат волейбол федерацияси мутахассислари кутиб олди.
Ари Грассага Халқаро волейбол федерацияси бўлимларида фаолият олиб борадиган 4 нафар мутахассис ҳамроҳлик қилмоқда.
Дастурга мувофиқ, Грассанинг сафари давомида республикада волейбол спорти ривожини янги босқичга олиб чиқиш, уни янада оммалаштириш, маҳаллий мутахассислар малакасини ошириш, Ўзбекистонда волейбол бўйича йирик халқаро мусобақаларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонлик волейболчилар виза муаммоси сабаб Жаҳон чемпионатида қатнашмаганлиги ҳақида хабар бергандик.
Мадина Салимова
LiveБарчаси