Волейбол: Ўзбекистон илк бор Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Спорт

image

Тарихда илк бор Ўзбекистон волейбол бўйича Жаҳон чемпионати баҳсларини ўзида қабул қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон волейбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, 2025 йил 19 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги Жаҳон чемпионати пойтахт Тошкент шаҳрида ўтказилади. Дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Ўзбекистондан ташқари яна 23 та терма жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон охирги марта 2023 йилда ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилганди. Қитъа биринчилигида мезбонлар кумуш медалларга сазовор бўлган.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи охирида Халқаро волейбол федерацияси президенти Ўзбекистонга келганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати волейбол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг