Ўзбекистонлик аёл чақалоғини ер ости йўлига ташлаб кетди
Олам
−
14 Февраль 2020
10501Москвада ер ости ўтиш йўлига янги туғилган чақалоғини ташлаб кетган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Аёл тергов вақтида айбини тан олиб, буни моддий етишмовчиликдан қилганини айтди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.
Жорий йилнинг 12 февраль куни Москва ғарбида ер ости йўлида фарзандини қолдириб кетган 29 ёшли аёл таржимон ёрдамида сўроқ қилинган. У оғир моддий аҳволи туфайли чақалоқдан қутилмоқчи бўлганини айтиб, айбини тўлиқ тан олган. Терговчи суддан аёлни ҳибсга олишни сўраяпти.
Нашрнинг хабар беришича, аёл Россияга Ўзбекистондан келган. У кеча, 13 февралда Москва вилоятида қўлга олинган.
Тергов маълумотига кўра, 12 февраль куни Москванинг Дорогомилов туманида метро ходимлари қордан 2-3 ойлик ўғил бола чақалоқни топиб олишган. Зудлик билан тез тиббий ёрдам чақириб, полицияга мурожаат қилишган. Ҳолат бўйича жиноий иш очилган.
Ҳозирда чақалоқ шаҳар шифохонасида шифокорлар назоратида сақланяпти. Унинг ҳаётига хавф йўқ. Тиббий кўрикдан кейин болакай ижтимоий муассасага топширилади.
LiveБарчаси