“Open budget” қатнашчилари огоҳлантирилди
Жамият
−
13:14 1857 1 дақиқа
Давлат меҳнат инспекцияси “Open budget” учун ходимларни мажбурий равишда овоз бериш ёки овоз йиғишга жалб қилиш ҳолатлари ҳақида хабар беришга чақирди.
Қайд этилишича, ходимларни мажбурий тарзда овоз йиғиш ёки овоз беришга жалб қилиш меҳнат қонунчилигига зид ҳисобланади.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига мувофиқ, меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.
Агар ходимларни мажбурий равишда овоз йиғиш ёки овоз беришга жалб қилиш ҳолати аниқланса, тегишли лойиҳа “Ташаббусли бюджет” жараёнидан четлатилиши мумкин. Бундай ҳолатга йўл қўйган масъул шахслар эса белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Давлат меҳнат инспекцияси бундай ҳолатларга дуч келган фуқароларни 1176 қисқа рақамига мурожаат қилишга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги “Ташаббусли бюджет”да овоз бериш эвазига пул мукофотлари ваъда қилувчи норасмий Telegram-ботларидан фойдаланиш ҳолатлари юзасидан фуқароларни огоҳлантирган эди.
Live
БарчасиТиббий хизматлар ҳажми 3 карра ошди
28 август
Мактабларда қамров 78 фоизга оширилди
28 август