Онаси айиқ қафасига ташлаб юборган 3 яшар қиз шифохонадан чиқди
Жамият
−
21 Февраль 2022
9139Бугун, 21 февраль куни Тошкент ҳайвонот боғида онаси томонидан айиқ қафасига ташлаб юборилган 3 ёшли З.А. шифохонадан чиқди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Барча тиббий кўриклар ижобий натижа кўрсатгани ва боланинг руҳий ҳолати меъёрида экани инобатга олиниб, унга яқинлари ҳамроҳлигида уйига рухсат берилди. Қизалоқ ҳозирча бувисининг қарамоғида бўлади”, дейилади вазирлик хабарида.
Маълумот учун, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан З.А.нинг 18 ёшга тўлгунига қадар саломатлигини доимий назорат қилиш учун Болалар миллий тиббиёт маркази ва унинг директори, тиббиёт фанлари доктори Алишер Шарипов шахсан масъул этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 январь куни Тошкент ҳайвонот боғида юз берган мудҳиш ҳолат муҳокамаларга сабаб бўлди. Соат тахминан 12:00 ларда ёш аёл номаълум сабабларга кўра одамларнинг кўз олдида ўз қизини айиқ қафасига ташлаб юборган.
Айиқ қизалоққа зарар етказмаган. Ҳайвонот боғи ходимлари айиқни ички хонага олиб киришга муваффақ бўлишган.
2018 йилда туғилган қизалоққа дастлаб ҳайвонот боғи ҳамшираси биринчи ёрдам кўрсатади. Шундан сўнг тез ёрдам машинасида соат 13:30 ларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган.
Ҳайвонот боғи маъмуриятига кўра, 3 ёшли қизалоқ интенсив терапия хонасига кўчирилган.
Ҳозирда ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми “в” банди (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Прокуратура қизини айиқ қафасига улоқтирган она руҳий 2021 йилнинг июль ойидан буён руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда туришини маълум қилди.
Тошкент шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси эса аёл олий таълим муассасасида дарс беришини ва турмуш ўртоғи билан ажраётганини очиқлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь