“Omicron” штаммининг аломатлари маълум қилинди

Жамият

image

Йўтал, аксириш, бурундан сув оқиши ва ҳолсизлик... Коронавирус инфекциясининг “omicron” штаммига чалинган беморларда шундай аломатлар кузатилади. Бу ҳақда бугун, 10 январь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида коронавирус билан боғлиқ мавжуд эпидемиологик ҳолат бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Анвар Алимов маълум қилди.

“Omicron” биринчи марта Жанубий Африкада ва бошқа мамлакатларда аниқланди. Биринчи аниқланган ҳолатлар ўрта ёшдаги аҳоли ўртасида кўп кузатилди. Касаллик асосан 5 та клиник кўринишларда намоён бўлди. Беморларда йўтал, аксириш, ҳолсизланиш, бурундан сув оқиши ва  ҳар иккита касалнинг бирида тана ҳарорати кўтарилиши кузатилди.

Япон олимларининг айтишича, “omicron”нинг юқиш даражаси “дельта” штаммига нисбатан 4 баробар кўпроқ. Яна бир масала, касаллик эмланганлар орасида енгил ўтиши айтилмоқда”, дейди Алимов.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари “omicron”ни даволаш бўйича қўлланиладиган чоралар ҳақида маълумот берди.

“Omicron”ни даволаш схемаси бошқа штаммлардан фарқланмайди. Профилактик нуқтаи назардан ҳам одинги “дельта” ёки “ухан” штаммларига қарши қўлланилган барча тадбирлар “omicron”га ҳам татбиқ этилиши 100 фоиз талаб этилади”, дейди у.

Маьлумот учун, Ўзбекистонда жорий йилнинг 7 январида коронавируснинг “omicron” штаммига чалинган илк бемор аниқланди. Шунингдек, мамлакатда коронавирусга чалиниш бўйича кунлик ҳолатлар сони яна ортмоқда. Хусусан, кеча, 9 январь куни 389 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, жами касалланганлар сони 200 730 нафарга етди.


Мақола муаллифи

Теглар

касаллик omicron

Баҳолаганлар

1676

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг