Олма-ота–Тошкент йўлида 80 киши қутқарилди
Олам
−
23 Декабрь 2019
5319Кеча, 22 декабрь куни кечаси А-2 “Олма-ота–Тошкент–Термиз” трассасида 80 киши эвакуация қилинди. Бу ҳақда “Казавтожол” хабар берди.
Йўл хизмати кучлари билан автобус тўла одам, шунингдек, трасса ёпилгунча йўлга чиққан йўловчиси бор ҳайдовчилар қутқарилди. Автомобиллар йўлнинг 593-632 кмларида тўхтаб қолган.
Шунингдек, йўлдан чиқиб кетган автобус ҳам аниқланган. Қурбон ва жароҳатланганлар қайд этилмаган. Ҳайдовчи секин ҳаракатлангани учун фожианинг олди олинган.
Автобусдаги 36 нафар ва енггил автомобиллардаги 44 нафар йўловчи Шакпак бобо қишлоғига олиб борилган.
Қайд этилишича, Қозоғистонда республика аҳамиятидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида, ноқулай об-ҳаво шароитида Ақтўбе, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Туркистон вилоятларида вақтинча чекловлар жорий этилган. Тегишли идоралар йўлларни тозалаш чораларини кўряпти.
LiveБарчаси