Олий тоифали педагоглар учун мажбурий аттестациядан ўтиш бекор қилинади

Жамият

image

Олий малака тоифасига эга педагог кадрлар мажбурий аттестация синовларидан озод этилиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармаларга йўллаган хатида айтилган.

Хатга кўра, 2022 йил 2 августгача стажига 15 йил тўлган ва 2 август кунида олий тоифага эга бўлган барчани олий тоифаси сақланиши ва олий тоифа пули тўланиши белгиланди.

Эндиликда 2022 йил 2 августгача 15 йил иш стажга эга бўлган ва 2 август куни келганда ҳеч бўлмаса олий тоифада турган педагог умрбод олий тоифали деб ҳисобланади.

Шунингдек, илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган магистр даражасига эга мутахассисларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб, биринчи бор ишга кирган магистр даражасига эга педагог кадрларга аттестацияга жалб этилyнга кадар иккинчи малака тоифаси бўйича тарификациядан ўтказилади ва тўловлар белгиланади.


Мақола муаллифи

Теглар

педагог

Баҳолаганлар

243

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг