Олий суд раисининг биринчи ўринбосари тайинланди
Жамият
−
21 Сентябрь
6398Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Икромжон Тўхтамуродович Муслимов лавозимидан озод этилди. У Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – Судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди. Уларнинг номзоди бугун, 21 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг 57-ялпи мажлисида сенаторлар томонидан маъқулланди.
Шунингдек, Олимжон Ҳамидович Исмоилов Олий суд раиси ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.
Маълумот учун, Икром Муслимов 1972 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. Мутахассислиги – ҳуқуқшунос. 1996 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида адлия ва суд идораларида турли лавозимларда ишлаган. 1998-2001 йилларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани судьяси, 2001-2005 йилларда жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди судьяси, 2005-2013 йилларда Олий суд судьяси, 2013-2018 йилларда жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти суди раиси бўлиб ишлаган. 2018-2019 йилларда Олий суд судьяси, 2019 йил 12 октябрдан ҳозирга қадар Олий суд раиси ўринбосари – Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномаси ва Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарорига асосан Ойбек Аъзамжонович Баракабоев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилганди.