Олий суд таркибида ўзгариш бўлди
Жамият
−
16 Август
8664Ойбек Аъзамжонович Баракабоев Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда бугун, 16 август куни Олий Мажлис Сенатининг 55-ялпи мажлисида маълум қилинди.
Қайд этилишича, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилган.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномаси ва Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарорига асосан Ойбек Аъзамжонович Баракабоев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи, полковник Олим Чориқулович Саидов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилганди.