Олимпиададан медаль билан қайтишни мақсад қилганмиз – Элдор Шомуродов

Спорт

image

Италиянинг “Рома” клуби аъзоси Элдор Шомуродов айни кунларда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси сафида Франциянинг 7 та шаҳрида ўтказиладиган футбол баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда футболчи Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) матбуот хизматига берган интервьюсида айтиб ўтди. 

“Тўғриси, Олимпиадада қатнашиш истагим бор эди. Шарафли вазифа ишонилганидан мамнунман. Олимпиадага тайёргарлик ажойиб тарзда ўтмоқда. Ҳозирда кўпроқ жисмоний тайёргарликка урғу беряпмиз. Олимпия жамоасининг ярми билан термада бирга тўп тепганман. Олдимиздаги биринчи вазифа мусобақада гуруҳдан чиқиш ҳисобланади. Албатта, Ўзбекистонга медаллар билан қайтишни мақсад қилганмиз”, дейди Шомуродов. 

Маълумот учун, Олимпиада ўйинларининг футбол учрашувлари 24 июлдан бошланади. Ўзбекистон “C” гуруҳида Испания, Миср ва Доминикан Республикасига қарши баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Элдор Шомуродов Олимпиада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made