Олимпиада хоккейи плей-офф иштирокчилари аниқланди
Спорт
−
11:03 723 1 дақиқа
2026 йилда Италияда бўлиб ўтадиган қишки Олимпиада хоккей турнирининг плей-офф босқичи иштирокчилари аниқланди. Чорак финалда гуруҳ босқичининг энг яхши жамоалари 1/8 финал ғолиблари билан баҳс олиб боради.
Чорак финал жуфтликлари:
- Канада – Чехия Республикаси / Дания
- АҚШ – Швеция / Латвия
- Словакия – Германия / Франция
- Финляндия – Швейцария / Италия
Олимпия ўйинларида эркаклар ўртасидаги хоккей турнири 11 февраль куни бошланган. 12 йил ичида илк бор NHL ўйинчилари ҳам ушбу мусобақада иштирок этмоқда.
Амалдаги Олимпия чемпиони – Финляндия терма жамоаси ҳисобланади. Улар 2022 йилги финалда Россия жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди.
Маълумот учун, Милан–Кортина 2026 қишки Олимпия ўйинлари хоккей мусобақаси финал учрашуви жорий йилнинг 22 февраль куни бўлиб ўтади. Ушбу Олимпиада давомида жами 116 та медаллар жамланмаси ўз эгаларига топширилади.
Live
Барчаси