Охирги 5 ойда неча ҳайдовчи жарима баллари олгани айтилди

Жамият

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг сўнгги 5 ойида қанча ҳайдовчи жарима баллари олгани маълум бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зойир Йўлдошов хабар берди. 

Билдирилишича, 2025 йилнинг 1 июнидан 30 октябрь санасигача 114 мингдан ортиқ ҳайдовчига жарима баллари қўлланган. Жумладан, ҳайдовчиларнинг 114 минг 374 нафари 1 дан 5 гача балл олган. Шунингдек, 6 нафар ҳайдовчи 5-6, 2 нафар ҳайдовчи эса 7–8 баллгача жарима олган.

Қайд этилишича, йўл қоидаларини бузган ҳайдовчиларга жарима баллари белгиланиши бошланганидан бери йўл-транспорт ҳодисаларининг умумий сони 6,3 фоизга, ҳайдовчилар айби билан содир бўлган автоҳалокатлар кўрсаткичи  31,2 фоизга камайган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда жорий йилнинг июнь-август ойларида 63 минг 974 ҳайдовчи 1 баллгача жарима баллари олгани маълум бўлганди.

Бунёд Келдибоев  


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон ҳайдовчи жарима баллари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг