Оқ уй изоляцияга олинган Байденнинг аҳволи ҳақида маълумот берди
Олам
−
25 Июль 2022
12604Коронавирусга чалинган АҚШ Президенти Жозей Байден Paxlovid препаратини қабул қилишда давом этмоқда, касаллик белгилари деярли бутунлай йўқолган. Бу ҳақда бугун, 25 июль куни Оқ уй томонидан тарқатилган АҚШ етакчисининг даволовчи шифокори Кевин О’Коннорнинг ёзма баёнотида айтилади.
Унинг қайд этишича, давлат раҳбари тўрт кундан бери Paxlovid’ни қабул қилмоқда.
“Ҳозирда унинг аломатлари деярли бутунлай йўқолди”, дея қўшимча қилди шифокор
У Президентда ҳали ҳам бурун тиқилиши ва бироз хириллаш борлигини таъкидлаган.
"Унинг юрак уриши, қон босими, нафас олиш тезлиги ва ҳарорати мутлақ нормада”, дейди шифокор.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 июль куни 79 ёшли Байденнинг коронавирус учун топширган тести пандемия бошланганидан бери биринчи марта ижобий натижа кўрсатди. У Оқ уйда изоляция қилинган ва вирусга қарши дорилар билан даволанмоқда. Унинг тести манфий бўлиши биланоқ у одатдагидек ишга қайтишни режалаштирмоқда, бу ҳақда қўшимча хабар берилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь