80 га яқинлашган Байден коронавирусга чалинди

Олам 9122
image

Бугун, 21 июль куни тонгда Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байденнинг COVID-19’га топширган тести натижаси ижобий чиқди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Карин Жан-Пьер томонидан тарқатилган баёнотда келтирилган.

Унга кўра, 79 ёшли Байден тўлиқ эмланган, икки марта бустер олган, симптомлари енгил. У Paxlovid’ни қабул қилишни бошлаган.

Қайд этилишича, у Оқ уйда изоляция қилинади, бироқ изоляция даврида ҳам ўзига юкланган барча вазифаларни тўлиқ бажаришда давом этади. Изоляция даври COVID-19’га топширилган тест салбий чиқмагунча давом этади.

Қолаверса, Президент билан мулоқотда бўлган барча текширувдан ўтказилади. 

Карин Жан-Пьернинг қўшимча қилишича, Байден 19 июль куни ҳам COVID-19’га тест топширган ва салбий тест натижасига эга бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Президент Байден ва биринчи хоним Жилл Байден кеча, 20 июль куни Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг рафиқаси Елена Зеленская билан учрашган эди.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 388
Рейтинг: 3
Теглар
t
×