ОФК ЎФАга интизомий иш очди
Спорт
−
15 Январь
15028Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё кубоги 1-тури доирасида Сурияга қарши ўйинда миллий терма жамоа мухлислари турнирлар алоқаси бўлмаган реклама компаниялари футболкаларини кийиб трибунада ўтиргани учун Ўзбекистон футбол ассоциациясига (ЎФА) нисбатан интизомий иш очди. Бу ҳақда футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Telegram саҳифасида маълум қилди.
“Бу ажабланарли ҳолат эмас. Ўзбекистонда анъанага кўра, бошқаларнинг интеллектуал ҳуқуқларига бепарволик билан муносабатда бўлиш мавжуд. Эътиборсизлик ва осон пул топиш истаги ЎФАни жаримага тортилишига олиб келиши мумкин”, дейилади манба хабарида.
Маълумот учун, 13 январь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон-Сурия ўйини нурсиз дуранг билан якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси қитъа биринчилигидаги кейинги ўйинини Ҳиндистон термасига қарши ўтказади. Баҳс 18 январь куни соат 19:30 да старт олади.
LiveБарчаси