Одамсимон робот чизган сурат аукционга қўйилади

Технология

image

Жорий йилнинг октябрь ойи охирида Sotheby’s аукцион уйида “Рақамли санъат” онлайн савдолари бўлиб ўтади. Унда сунъий интеллект асосида ишловчи одамсимон робот чизган “God AI” номли сурат тақдим этилади. Бу ҳақда аукцион уйининг сайтида эълон қилинди.

Маълум бўлишича, тарихида илк бор ушбу йирик аукцион уйида шу каби ноодатий “рассом”нинг иши сотувга қўйилади. Расм 100-150 минг фунт стерлингга сотилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, “God AI” замонавий информатиканинг асосчиларидан бири ҳисобланган машҳур британиялик математик ва криптограф Алан Тьюрингнинг портрети. У сунъий интеллект алгоритмидан фойдаланиб, AI-Da роботи томонидан чизилган. Бу робот 2019 йилда Оксфорд университетида ишлаб чиқилган ва инглиз математиги Ада Лавлейс шарафига номланган. Лавлейс 1842 йилда ҳисоблаш машинасининг тавсифини яратган ва дунёдаги биринчи дастурни ёзган шахс сифатида танилган.

 “Алан Тьюрингнинг портрети устида ишлаш орқали мен унинг информатикани ва сунъий интеллектни ривожлантиришга қўшган ҳиссасини ҳурмат билан ёдга оламан. Менинг асарим Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг сунъий интеллектни масъулиятли ишлатиш бўйича қабул қилган тамойилларига мос келади ва Алан Тьюринг ҳам айнан шуни қўллаб-қувватлаган”, дея изоҳ берган робот “God AI” асари ҳақида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Техас штатида полиция роботи меҳмонхонадаги хонасида яширинган жиноятчини қалампирли газ билан зарарсизлантириб, уни қўлга олган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

робот “God AI” AI-Da

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг