АҚШда робот-полициячи қуролланган жиноятчини қўлга олди (видео)

Технология

image

АҚШнинг Техас штатида полиция роботи меҳмонхонадаги хонасида яширинган жиноятчини қалампирли газ билан зарарсизлантириб, уни қўлга олди. Бу ҳақда СNN хабар берди.

Тақиқланган моддалар ишлаб чиқаргани учун жазо муддатини ўтаган 39 ёшли жиноятчи Феликс Делароса полицияга қаршилик кўрсатиш учун ўқотар қуролдан фойдаланган. У 20 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 2022 йилда жазо муддатининг тўртдан бир қисмини ўтаб, муддатидан олдин озодликка чиққан. Бироқ шартли равишда озодликдан маҳрум қилиш шартларига кўра, у электрон билагузук тақиб, белгиланган ҳудуддан чиқмаслиги керак бўлган. Жиноятчи полициядан қочишга уринган. Техас меҳмонхонасида эканини аниқлаган полиция уни ҳибсга олиш учун робот билан махсус бўлинмани юборган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан эълон қилинган видеода роботнинг жиноятчига яқинлашганда, эркак унинг устига кўрпа улоқтиргани, сўнг деразадан роботга бир неча маротаба ўқ узганини кўриш мумкин. Робот эса дераза олдига келиб, кўрпанинг бир четини кўтаради ва эркакка қарата кўзни ёшлатувчи газ пуркайди.

Шу тариқа гумонланувчи қўлга олинди ва тез ёрдам машинасида тиббиёт марказига етказилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Калифорниядаги Стенфорд университети талабалари оддий материалдан 2 функцияли ёрдамчи роботни ихтиро қилганди. Ушбу роботга “Mobile Aloha” деб ном берилган. У 50 хил вазифани бажара олади. Жумладан, у лифтнинг чақириш тугмачасини босиш, қисқичбақа қовуриш, ошхона анжомларини жойлаштириш, шкаф эшигини очиш, қўнғироқ қилиш ва қўнғироққа жавоб бериш каби вазифаларни мустақил бажара олади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Техас штати робот-полициячи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг