ОЧЛ: Бугун икки ўзбек клуби гуруҳ босқичи йўлланмаси учун майдонга тушади
Спорт
−
19 Февраль 2019 8687 1 дақиқа
Бугун, 19 февраль куни Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқич доирасида плей-офф учрашувлари бўлиб ўтади. Ушбу босқичда Ўзбекистоннинг икки жамоаси гуруҳ баҳсларида иштирок этиш учун кураш олиб боради.
Шота Арвеладзе бошчилигидаги “Пахтакор” жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида “Ал-Наср” меҳмони бўлади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.
Тошкент вилоятининг АГМК жамоаси эса Саудия Арабистонида “Ал-Насср” билан куч синашади. Миржалол Қосимов шогирдлари иштирокидаги учрашув ҳам Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.
Бугунги учрашувларда ғалаба қозонган жамоалар Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь