“Очиқ бюджет” орқали овоз бериш ҳар йили ноябрь-декабрь ойларида ўтказиладиган бўлди

Жамият

image

“Очиқ бюджет” ахборот портали орқали овоз бериш ҳар йили ноябрь-декабрь ойларида ўтказилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Жалол Арашов маълум қилди.

Шу йилнинг 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ги қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжат билан эндиликда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирлар 2023 йилдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали овоз бериш йўли билан аниқланади.

Овоз бериш жараёни ҳар йили ноябрь-декабрь ойларида, 2023 йил учун истисно тариқасида май ойида ўтказилади.

Ҳар йили 1 ноябрга қадар давлат бюджетининг тасдиқланган кўрсаткичлари асосида, ҳудудлар бўйича йўналтириладиган капитал қўйилмалар туман ва шаҳарлардаги аҳоли ва маҳаллалар сонига нисбатан тенг улушларда, лекин 8 млрд сўмдан кам бўлмаган ҳолда ажратилади.

Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш ва улар учун овоз бериш жараёнлари учта босқичда ташкил этилади:

1-босқичда — порталда лойиҳалар тўплами шакллантирилади;

2-босқичда — шакллантирилган лойиҳалар тўплами саралаб олинади;

3-босқичда — саралаш босқичидан ўтган лойиҳалар тўпламларига овоз берилади.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда тегишли маҳалла (қишлоқ) фуқаролари билан бамаслаҳат ҳамда ҳудуддан сайланган депутатлар олдида ҳимоя қилинган лойиҳалар тўпламини порталга киритади.

Танлаб олинган тадбирларни амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағлар миқдори лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича аниқлаштирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси овоз бериш Open budget

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг