Оч қоринга қандай маҳсулотларни истеъмол қилиб бўлмайди? 

Саломатлик

image

Диетологлар баъзи маҳсулотларни оч қоринга истеъмол қилиш овқат ҳазм қилиш тизимида муаммоларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. 

Хавфли сабзавотлар 

Салат билан нонушта қилишни яхши кўрадиганлар шуни билиб қўйиши керакки, эрталабдан хом сабзавотлар ейиш хавфли бўлиши мумкин. Эрталаб тана энди уйғонган бўлиши сабабли, унда хом сабзавотлар таркибидаги кислотани ҳазм қилиш учун меъда шираси етарли бўлмайди. Аввало, бу бодринг, ҳар қандай кўкатлар ва помидорларга тегишли. 

Хамиртурушли маҳсулотлар, ширинлик ва десертлар 

Қорнингиз оч бўлса, нонвойхонага шошилманг. Хамиртуруш ошқозон деворини безовта қилади. Ундан ташқари, очликни ширинликлар орқали бартараф қилиш ҳам мумкин эмас. Улар инсулин ажралиб чиқишига сабаб бўлади.  Ошқозон ости бези эса буни унчалик ёқтирмайди. Ширинликларни оч қоринга узоқ вақт давомида ейиш қандли диабетга сабаб бўлиши мумкин.   

Йогурт ва бошқа ферментланган сут маҳсулотлари 

Оч қоринга йогурт ёки кефир катта зарар келтирмайди, аммо уларнинг фойдаси ҳам кам. Ошқозон таркибидаги хлорид кислота барча фойдали бактерияларни йўқ қилишга қодир, шунинг учун бундай маҳсулотлар тана учун ортиқча дахмазага айланади.


Мақола муаллифи

Теглар

ширинлик сабзавот

Баҳолаганлар

375

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made